Ибрагимович "Милан"да қолиши мумкин

"Милан" форварди Златан Ибрагимович жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 38 ёшли швециялик футболчи даставвал жамоадан кетишни режалаштириб юрган эди, аммо "россонерилар" бош мураббий Стефано Пиоли билан шартномани узайтиришгач, унинг фикри ўзгарган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ибрагимович Швециянинг "Хаммарбю" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У “Милан” сафида январь ойидан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган ярим мавсум давомида Златан 17 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!