Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг Россия чемпионати илк туридаги ўйини ёмон эмас
РПЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" Москва - "Нижний Новгород" учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Дастлаб, 52-дақиқада Вильсон Изидор ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Вячеслов Кротов мувозанатни тиклади. Шунингдек, нижний новгородликлар футболчиси Тимур Сулейманов 28-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолган Кержаков шогирдлари якунда мағлубиятга учрамади. Шу тариқа, жамоалар илк турда бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш лозим, Иброҳимҳалил Йўлдошев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада захирага олинди.
Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com портали футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев 6.4 баллга лойиқ кўрилди. Бу жамоадошларига қўйилган баллар ичида ўртачиси ҳисобланади.
Фикрлар