Игорь Сергеев олий лигада “Пахтакор”нинг 1700-голи муаллифи

 

"Нефтчи"га қарши учрашувда Игорь Сергеев “Пахтакор”нинг олий лигадаги 1700-голини урди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Пахтакор” – “Нефтчи” 6:0. Видео

Манбанинг маълум қилишича, Игорнинг рақиб дарвозасига киритган биринчи тўпи юбилей гол сифатида тарихга кирди. "Пахтакор" юқори лигада 1700лик довонни босиб ўтган биринчи клубга айланди.

Бундан ташқари, “шерлар” энг кўп ғалаба (512) ва энг кўп очко (1658) йиғиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!