Икки юлдуздан бири "Барселона"ни тарк этади

Усмон Дембеле ёки Рафиньядан бири ёзда "Барселона"ни тарк этиши аниқ бўлди, дея хабар бермоқда AS нашри.

Катта эҳтимол билан, жамоа молиявий муаммоларни бартараф этиш мақсадида қимматбаҳо юлдузларидан бирини сотмоқчи. Шунингдек, ОАВда "кўк-анорранглилар" Мбаппе трансфери учун барчасига тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Рафинья мавсум аввалида "Лидс"дан "Барса" таркибига келиб қўшилганди. Аммо у кутилганидек ўйин намойиш эта олмаяпти. Бразилиялик футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил этади.

Дембеле эса 2022 йилни анча ишончли ўтказяпти. Айниқса, у Хави қўл остида ўзининг эски формасини тиклаб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!