“Иккичи” Роналдуни ерга уришди

“Манчестер Юнайтед” кетма-кет иккинчи марта мағлубиятга учраганидан кейин мухлису мутахассислар томонидан жиддий танқидларга учрамоқда.

“Брентфорд” билан бўлган ўйинда Криштиану Роналду жамоасига ёрдам беролмади ва танқидлар остида қолиб кетди.

The Mirror нашри журналистлари ўйинни таҳлил қилиб, энг паст баллни Англияда энг катта маош оладиган дарвозабон Давид де Хеага қўйди. Энг яхши балларга Маркус Рэшфорд ва Кристиан Эриксен лойиқ кўрилди.

Жамоа юлдузи Роналду беш балли тизимда икки баҳо олди.

- Роналду қўлини баланд кўтарди, бақир-чақир қилди ва чарчагани билиниб қолди. Ҳар галгидек, - деб ёзди нашр журналистлари 37 ёшли ҳужумчи ҳақида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!