
Иккита тўп фарқи билан ортда қолган "Милан" якунда "Ювентус"ни ишончли ҳисобда таслим этди
А Серия 31-туридан ўрин олган энг марказий беллашув "Милан" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасида кечди. Дастлаб, туринликлар 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганларига қарамай, якунда "россонерилар" ирода намойиш этган ҳолда ажойиб ғалабага эришди.
"Лацио" ҳам ушбу турда "Лечче"дан мағлуб бўлгани эвазига "Ювентус" билан орадаги фарқ 7 талигича қолди.
- 90'
Учрашув ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 82'
Калабрия Конти ўрнига майдонда ҳаракат қилади.
Ребич ўрнига Крунич ҳам майдонга туширилди.
- 80'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ребич рақиб хатосидан унумли фойдаланди.
- 78'
Доннарумма рақиб бурчак зарбасидан сўнг йўлланган зарбани қайтаришга эришди. Ажойиб сейв.
- 77'
Куадрадо ўрнига Алекс Сандро майдонга туширилди.
- 75'
Ребичнинг зарбасини Шесни қайтарди. Давомий зарбалардан сўнг миланликлар ҳужуми аранг қайтарилди.
- 73'
Андреа Конти огоҳлантирилди.
- 71'
Уотер-брек
- 69'
Ремзи Пьянич ўрнига майдонга тушди.
Игуаин ўрнига Дуглас Коста ўйнайди.
- 67'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лэао "Милан"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 66'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси ҳисобни тенглаштирди.
- 62'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибраҳимович пенальтидан унумли фойдаланди.
- 62'
Бонуччи огоҳлантирилди.
- 61'
Бонуччи тўпни қўли билан ўйнаган.
- 60'
Салемакерс ўрнига Лэао майдонга туширилди.
- 59'
Анте Ребич огоҳлантирилди.
- 54'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан Роналду фойдаланиб кетди.
- 47'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Рабьо бир ўзи ярим майдонни босиб ўтиб, супер гол муаллифига айланди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 46'
Хакан Чалханўглу Лукас Пакета ўрнига майдонга тушди.
- 45'
Танаффус!
- 45+'
Ибраҳимовичнинг голи офсайддан киритилди.
- 45+'
Игуаиннинг хавфли зарбасини Доннарумма қайтаришга эришди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 36'
Беннасер огоҳлантирилди.
- 31'
Пакета сариқ карточка ишлаб олди.
- 27'
Уотер-брек
- 25'
Шесни Ибрахимовичнинг зарбасини ушлаб қолишга эришди.
- 22'
Ибрагимовичнинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 14'
Рабьонинг зарбаси кучли ва ноаниқ чиқди.
- 13'
Роналдунинг чап қанотда чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг берган зарбаси анчагина хавфли чиқди.
- 10'
Жаримадан узатилган тўпдан сўнг Бонуччи ҳисобни очиши мумкин эди. Бироз ноаниқ.
- 8'
Салемакерснинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар