"Интер" "Аталанта" майдонида кумуш медаллар масаласини ҳал қилди

Италия чемпионати 38-тури доирасидаги "Аталанта" - "Интер" баҳси ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Эътиборлиси, "неррадзурилар" томонидан киритилган иккала голга ҳам ҳимоячилар муаллифлик қилди. Дастлаб, учрашувнинг биринчи дақиқасида Дамброзио ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқага келиб Эшли Янг орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Шу тариқа, "Интер" ҳисобидаги очколар 82 тага етди ва жамоа А Серия жорий мавсумини вице-чемпион мақомида якунлайдиган бўлди. Бергамоликлар ҳам "Лацио"нинг параллел ўйинда "Наполи"га мағлуб бўлгани эвазига бронза медалларга эга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!