"Интер" Икарди ўрнига Жеконинг номзодини кўриб чиқмоқда

"Интер" клуби раҳбарияти ёзда жамоадан кетиши кутилаётган ҳужумчи Мауро Икарди ўрнига муносиб футболчи қидирмоқда.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар" бу борада “Рома” форварди Эдин Жекони кўз остиларига олиб қўйишган. Улар айнан 33 ёшли босниялик футболчини Икардига муносиб ўринбосар деб ҳисоблашмоқда.

Ўз навбатида “бўрилар” эса унинг трансферини 20 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Жеко жорий мавсум “Рома” сафида А Серияда жами 30та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!