"Интер" Жеко ва Лукаку ўртасида танлов амалга оширди

Миланнинг "Интер" клуби жорий ёзги трансферлар даврида бирданига 2 нафар ҳужумчи сотиб ололмайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "нерадзуррилар" дастлаб бир вақтнинг ўзида "Манчестер Юнайтед"дан Ромелу Лукакуни ва "Рома"дан Эдина Жекони сотиб олишмоқчи эди. Бироқ, молиявий сабабларга кўра “бўрилар” ушбу футболчилардан бирини танлашга мажбур бўлишди.

Якунда “Интер” раҳбарияти 20 миллион эвазига Жекони сотиб олишга қарор қилишган. Таъкидлаш керакки, “қизил иблислар” Лукаку учун 90 миллион евро талаб қилишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!