Инзаги: Европа лигаси финалида

Италия терма жамоаси ҳамда “Милан” клуби собиқ ҳужумчиси Филиппо Инзаги жорий мавсум Европа лигаси финалида қайси жамоаларни кўришни истаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Милан” кўпроқ Чемпионлар лигасида ўйнашга кўникиб қолган, бироқ, у ҳозир Европа лигасида ўзини қайта тиклаб олиши керак. Мен эса Европа лигаси финалида “Милан” ҳамда “Лацио” ўйнашини орзу қиляпман. Бу менинг оилам учун ҳақиқий байрам бўлар эди”, - дейди Инзаги La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Филиппонинг акаси Симоне Инзаги устозлик қилаётган “Лацио” айни дамда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Ўз навбатида “Милан” ҳам гуруҳ етакчиси ҳисобланади.