
Ислом Тўхтахўжаев ўйнаган ўйинда "Ал-Гарафа" "Ал-Садд"ни мағлуб этди
Қатар Юлдузлар лигасида 4-тур легионеримиз – Ислом Тўхтахўжаев ва унинг жамоаси “Ал-Гарафа” учун омадли келди. Боиси, чемпионат етакчиларидан бири – “Ал-Садд” майдонида бўлиб ўтган учрашувда “Ал-Гарафа» 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яқинда “Ал-Гарафа” сафига янги қўшилган легионерлар – Исхак Бельфодил ва Ясин Браими томонидан киритилган голлар ғалаба учун етарли бўлди. “Ал-Садд”дан Гильерменинг 72-дақиқада урган голи фақат ҳисобни қисқартирди холос.
Дарвоқе, 29-дақиқада “Ал-Садд” футболчиси Родриго Табата қизил карточка туфайли майдонни тарк этди. Ушбу учрашувда Андреа Страмаччони ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаевга асосий таркибдан жой берди ва легионеримиз сариқ карточка билан ҳам “сийланди”.
“Ал-Гарафа” клуби навбатдаги ўйинини 31 август куни “Ал-Аҳли Доха”га қарши ўтказади.
Фикрлар