Ислом Тўхтахўжаевнинг легионерга айланаётгани тасдиқланди. Футболчининг кейинги манзили аниқ

"Қизилқум" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев фаолиятини хорижда давом эттиради. Футболчига Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоасидан таклиф бор.

Ушбу маълумотни навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич бир неча кун аввал SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида тасдиқлади.

- Тўхтахўжаев ҳали кетмади. Аммо бугун-эрта кетиш эҳтимоли бор. Унга Қатардан жуда яхши таклиф бўлди. Бундай чақирув бўлгач, биз бунга қарши чиқмадик. Футболчида мана шундай таклиф пайдо бўлгач, мен унга дарҳол рухсат бердим. Чунки Исломга қизиқарли таклиф тушганди. Мен, раҳбарлар ва бутун жамоа Тўхтахўжаев учун хурсандмиз. Биз унинг фаолиятини Қатарда кучли чемпионатда давом эттиришидан мамнунмиз. Чунки Қатар биринчилиги Осиёдаги кучли чемпионатлардан бири. Исломга "Қизилқум"га шунча вақт ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унга кейинги фаолиятида омад ва соғлик тилайман. Жароҳатлардан ҳоли бўлиб, муваффақиятли тўп суришини истайман, - деди Лазаревич.

photo_2022-01-01_14-04-05

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!