Испан футболида бунақаси аввал бўлмаган
Ла Лиганинг саккизинчи туридан ўрин олган “Альмерия” ва “Гранада” учрашувида футбол ишқибозлари ушбу мамлакат футбол тарихида аввал юз бермаган ҳолатга гувоҳ бўлди.
Мезбонлар ҳужумчиси Луис Суарес беш дақиқаю 25 сония ичида рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Бу кўрсаткич энг тезкор хет-триклар орасида учинчиси бўлди. Луис Суаресдан яхшироқ натижани “Атлетико”да ўйнаган Кевин Гамейро ва “Валенсия”да порлаган давид Вилья қайд этган.
Муҳими бу эмас. Луис Суаресга голли пасларни 22 ёшли Ларжи Рамазони узатди. Ҳали Испания футболи тарихида икки футболчи беш дақиқа ичида хет-трикка сабабчи бўлган ҳолат кузатилмаган.
Бундан ташқари Рамазони “Альмерия” тарихида бир ўйинда уч марта ассист муаллифи бўлган биринчи футболчига айланди.
Шунга қарамай, “Альмерия” ғалабани ушлаб қола олмади “Гранада” футболчиларини иккинчи бўлимда учта тўп киритиб, ҳисобни тенглаштириб қўйди – 3:3.
Фикрлар