Испания билан ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сардори: Биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати "В" гуруҳида 3-тур баҳслари якунланди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси охирги турда ирода намойиш этди. Дастлаб Испания иккита гол урган бўлса, кейинчалик вакилларимиз камбэк қилиб, вазиятни ўнглашди - 2:2.

Шу тариқа, терма жамоамиз ушбу квартетда 3-ўринни қўлга киритиб, бир оёғи билан кейинги босқичда. Энди вакилларимиз 3-тур учрашувларини якунланишини кутишлари керак.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон жойлашган гуруҳда якуний турнир жадвали қандай? (Фото)

photo_2023-11-16_15-11-09

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Испания билан ўйиндаги камбэк ҳақида гапирди

- Гувоҳи бўлганингиздек охиригача ҳаракат қилдик. Испания яхши шаклланган терма жамоа. Уларни ҳам кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бутун халқимизни плей-оффга йўл олганимиз билан муборакбод этамиз. Бизнинг мақсадимиз, яна давом этиш, кўпроқ ғалаба қозониш ва яхши ўйинлар кўрсатиш.

Жамоадошларим ва мураббийларимизга миннатдорчилик билдираман. Жуда катта меҳнат қилинди. 0:2 ҳисоби қайд этилаётганда ҳам ўзимизда куч, ирода топа олдик. Бу - футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Лекин шу натижа қайд этилди, - деди Лазизбек Мирзаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!