Италия карьерамни синдирган, Шомуродов эса эплаяпти...

Рус футболида ўз ўрнига эга бўлган собиқ дарвозабон Руслан Нигматуллин “Спартак”, “Локомотив”, ЦСКА ва Россия терма жамоасидан ташқари, Италия чемпионатида “Верона” ва “Саларнитана” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

rparie456_0

Нигматулин россиялик журналистларга берган интервьюсида итальян футболини ичидан билган мутахассис сифатида Россия чемпионатидан А Серияга кўчиб ўтган ўйинчилар, хусусан, Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикр билдирди.

- Италияда “Верона” ва “Саларнитана” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилгансиз. Фаолиятингизнинг ўша босқичидан қандай таассурот қолган?

- Салбий таассуротлар қолгани аниқ. Италия футболчи сифатида карьерамни синдирди. Қандай қилиб, буларни яхшилик билан эслай...

Албатта, футболдан ташқаридаги ҳолат яхши эди. Итальянчини ўргандим. Лекин мен у ерга биринчи навбатда футбол учун боргандим.  Италияда ўзимни кўрсатишим учун ўйин беришмади. Ҳозир йўлим тушмаса, атайин Италияга бормайман. Бироқ, ижтимоий тармоқларда алоқа қиладиган италиялик дўстларим ҳали ҳам кўп.

- Италия ҳақида бежизга сўрамадик. Охирги ярим йил ичида Россия премьер-лигасидан тўрт футболчи - Алексей Миранчук, Элдор Шомуродов, Александр Кокорин ва Адольфо Гайч А Серияга кўчиб ўтди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

- Айтиш қийин. Россияликлар учун Италия жамоасида ўрнини топиш жуда қийин. Аслида кучли бешликнинг бошқа чемпионатларида ҳам вазият ҳудди шундай. Балки шундай бўлгани оддий бир тасодифдир.

2ca38e52a6d00e497c1c6479cef135045f92c3b155219327400005

- Алексей Миранчукни кузатаётгандирсиз. У ҳам сиз каби  “Локомотив”да ўйнаган. Нега унинг Италиядаги фаолияти ўзи истаганидек, бир текис кетмаяпти?

- Тушунарсиз сабабларга кўра, Италияда хорижлик футболчини бошланғич таркибга қўйишни исташмайди. Алексей “Аталанта”да деярли биринчи тўпга тегинишидаёқ гол урган-ку. Бошқа мамлакатда, хусусан Россияда бўлганида асосий таркибда мунтазам ўйнаётган бўларди.

Италияда ундай эмас. Алексейга сабр тилайман. Италиядаги тўсиқларни енгиб ўтиш осон бўлмайди. Мен-ку Италияга эркин агент сифатида текинга борганман. Миранчук учун катта пул тикилган. Бунақа ўйинчилар захирада ўтирмаслиги керак.

- Александр Кокоринни “Фиорентина”га ўтганидан ҳайратланмадингизми?

- Менимча, бу масалада Роберто Манчинининг тавсияси катта роль ўйнади. Агар “Фиорентина” мутахассислар Александрнинг сўнгги йиллардаги ўйинини чуқурроқ таҳлил қилганида, бунақа қарорга келмас эди. Шунга қарамай, “Фиорентина”дек жамоада ўз ҳужумчимиз бўлиши учун  Кокориннинг ишлари юришиб кетишини истайман.

2985865-61273028-2560-1440

Тўғрисини айтсам, охирги пайтларда, айниқса, “Спартак”да Кокоринда ҳеч қандай ўсишни кўрганим йўқ. Хориж клубига йўл олгани катта омад. Лекин у ерда унга 100 фоиз қийин бўлади. Катта пул сарфланганига қарамай, унга кўп имкон беришади, деб ўйламайман. Ундан дарров натижа талаб қилишади.

- Элдор Шомуродов бошқалардан фарқли равишда Апеннинда ўзини яхши томондан кўрсатмоқда...

- Адашмасам, унинг ўйини “Ювентус” эътиборини ҳам тортди.

byvshim-napadayuschim-rostova-vostorgayutsya-v-italii_1610386474443047664_1

- Ҳа, бу ҳақда Италия матбуоти кўп ёзди. Элдорнинг муваффақияти сири нимада?

- Маҳорат, характер ва тажрибада. У дастлаб, Россияга мослашди, билишимча, рус тилини ўрганишига ҳам тўғри келди. Кокоринга солиштирганда Шомуродов ёшроқ. Бундан ташқари, Шомуродов, Кокорин ва Миранчукнинг клубларидаги вазият ҳам турлича эканини назардан қочирмаслик керак...

Бутун жамоа эплолмаган ишни Шомуродов икки дақиқада уддалади!

Шомуродов гол урди ва ўзини қийнаган “қора анъанага” чек қўйди!

Гол уриб, учрашувда бурилиш ясаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов машҳур қилган болакай Мессидан интервью олишга тайёрланяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!