Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Спартак"ни бошқаришни хоҳламади
Москванинг "Спартак" клуби Италия терма жамоасининг собиқ устози Роберто Донадонининг хизматларига қизиқиш билдирди.
Sport_Inside нашри тарқатган хабарга кўра, "Спартак" хўжайини Леонид Федун маслаҳатчиси Франко Камоцци орқали Донадонига таклиф билан чиқилган. Аммо италиялик мутахассис Москва грандини бошқаришни хоҳламаган.
57 ёшли Донадони 2020 ёзидан буён ишсиз ҳисобланади. Унинг сўнгги иш жойи Хитойнинг "Шэньчжэнь" клуби бўлган.
Донадони фаолияти давомида Италия терма жамоасидан ташқари "Лекко", "Ливорно", "Женоа", "Наполи", "Кальяри", "Парма" ва "Болонья" клубларида ишлаган.
"Спартак" бош мураббийи Доменико Тедесконинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва ушбу келишувни узайтирмоқчи эмас. Шу сабабли, москваликлар янги бош мураббий қидирмоқда.
Фикрлар