Италия терма жамоаси собиқ устози: "Милан" Гаттузога имконият бериши керак

Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Жампьеро Вентура "Милан" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузога имконият бериши керак деб ҳисоблайди.

“Агар сиз янги мураббийи ёллаган бўлсангиз, унга бироз вақт беришингиз лозим. Бу вақт футболчилар ва мураббийнинг ўзаро тил топиб олиши учун керак. Билмадим, агар “Милан”да муаммолар бўлаётган бўлса, раҳбарият ўзи танлаган мураббийни қўллаб-қувватлаши лозим. Албатта, ҳамма жамоада ҳам вақти-вақти билан қийинчиликлар учраб туради, лекин Гаттузонинг истеъфоси ҳақида гапиришга ҳали бироз эрта”, - дейди тажрибали мутахассси.

“Милан” айни дамда А Серияда 6та турдан сўнг 6 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!