Италиядаги тарихий гол Европа рекорди бўлиб чиқди
“Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леау А Серия тарихида энг тезкор гол муаллифига айланди.
Истеъдодли ҳужумчи “Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашувнинг 6,2-сониясида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу учрашувнинг 2:1 ҳисобида меҳмонда ўйнаган миланликлар фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, “Милан” очколари сонини 31 тага етказиб, пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди.
Кейинроқ маълум бўлишича, Леаунинг голи Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг тезкори бўлиб чиқди.
Унгача Ла Лигадаги энг тезкор гол Хосебе Льоренте томонидан 7,3 сонияда киритилган. Англия премьер лигасидаги бу кўрсаткич бўйича Шейн Лонг (7,69), Бундеслигада Кевин Фолланд (9), Франция чемпионатида Мишель Рио (7,9) рекордчи ҳисобланади.
Фикрлар