Италиялик эксперт Шомуродовнинг камчиликларини айтди!

Италияда янги футбол мавсуми бошланмоқда. А Серия дебютанти “Кальяри” фаолиятини кенг ёритиб келаётган www.tuttocagliari.net сайти Клаудио Раньери жамоаси ҳақида турли экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини бериб боришни давом эттиряпти.

Бу гал сайт ходимлари Sky ва Mediaset тармоқлари эксперти ва шарҳловчиси Риккардо Тревизанига мурожаат қилди.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига италиялик мутахассиснинг “Кальяри” ва жамоанинг янги ўйинчиси – ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

- Риккардо, “Кальяри” А Серияга иккита оғир финал учрашувидан кейин йўл олди. Жамоани бу ютуққа лойиқ, деб ҳисобласизми?

- “Кальяри”нинг юқори дивизионга чиқишида озгина омади чопди. Лекин омад ҳамиша мардлар томонида бўлади. Бу ўйин тарихида омадли ва омадсиз жамоалар жуда кўп бўлган. Омадсизликни ҳеч қачон муваффақият билан боғлаб бўлмайди. Ҳал қилувчи ўйинда ғалаба тўпини Паволетти киритди. Бироқ, бу футболчини майдонга керакли пайтда ким тушурганини назардан қочирмаслик керак.

Иккала финал ўйини барқарор ўтди. Бунга кўп омиллар таъсир қилади. Лекин майдонда асосий ишни ўйинчилар бажаради ва кўп нарса уларнинг тажрибасига ва учрашувдаги айрим вазиятларга боғлиқ бўлади.

Лекин мен “Бари” мавсум давомидаги ўйинларидан келиб чиқиб, юқори дивизионга кўтарилишга лойиқроқ эди, деб ҳисоблайман. Бироқ, йўлланма битта ва у биргина жамоага насиб қилади. Мана шундан кутилмаган ҳолатлар учун ҳам бу ўйинни яхши кўрамиз.

- “Кальяри”нинг трансфер кампаниясини қандай баҳолайсиз? “Верона”дан келган Сулемананинг салоҳияти қандай? Шомуродов сингари тажрибали, лекин сўнгги мавсумларда самарадорлиги пасайиб кетган ҳужумчининг келганини мухлислар турлича қабул қилди. Бунга нима дейсиз?

- Сулемануга ишончим катта. Элладада қандай ўйнаганини кўрганман. Келажак учун жуда яхши футболчи. Шомуродов эса, тажрибаси катта ҳужумчи. Лекин футбол нуқтаи назаридан ҳали янги ғояларини кўрсата олгани йўқ.

Элдор тезкор ва яхши югура оладиган сифатли ўйинчи, чиройли ва муҳим голларни ура олади. Бироқ, вақти вақти билан оддий хатоларга йўл қўяди ва айрим ҳолатларда умуман нотўғри қарор қабул қилади. Оддийроқ айтганда,  Шомуродов ҳар доим ҳам тўғри ўйнамайди.

Лекин, шубҳасиз, у жуда яхши ўйинчи, ҳали “Кальяри”даги ишини кўрмай туриб, баҳо беришимиз ҳам тўғри эмас.

Менимча, Клаудио Раньери Шомуродовдан асосий марказий форвардга ёрдамлашадиган иккинчи ҳужумчи сифатида фойдаланади. Шунинг учун ҳам клуб трансфер бозорида зўр марказий ҳужумчи топиши шарт, чунки Лападуланинг жароҳати анча жиддий. Ҳали унинг қачон майдонга қайтиши номаълум ва бу муддат анча чўзилиши мумкин.

Ҳозир спорт директори Бонато асосий эътиборни майдон марказида ўйинни бошқарадиган Маттео Пратини олишга қаратган. Бироқ, СПАЛ племейкерига “Палермо” босим ўтказаётган бу ишларнинг юришиб кетишига тўсқинлик қиляпти.

Аслида трансфер бозорининг боши ва охирида кўп масала ҳал бўлади. Ўртада трансферлар кам бўлиши одатий ҳол. Ҳозир ана шунақа палла.

3af9f86676ac04794c2fb8b1d0591ef5-34735-oooz0000

- “Кальяри”нинг А Сериядаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Жамоа юқори дивизионга мослашиб,  мавсум охирида ўз жойини сақлаб қолиши керак. “Кальяри” А Серияда ўз тарихига эга. Энг асосий вазифа 2022 йили юз берган ҳолатни такрорламаслик. Биринчи навбатда, жамоа А Сериядаги ўрнини мустаҳкам олиши талаб этилади.

Италия чемпиони Шомуродов ҳақида гапирди

“Шомуродов яхши нарсаларни гапириб берди, ўзим курашга тайёрман!”

Шомуродов: Мессига ҳеч қандай алоқам йўқ! (фото)

Легионеримиз ўзига жой танлади!

Шомуродовнинг устози келажаги ҳақида ҳеч ким кутмаган муҳим гап айтди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fhyritgbr3 Dguftuihr
14/08/2023 00:52
Худо хохласа Шомуродов узини курсатади
&
Muratbay
12/08/2023 20:56
Элдор ишинг юришини истасанг ярдам бераман нима ишлар килишни маслихата бераман
Pardayev Shavkat
12/08/2023 09:46
Нима бўлганда ҳам омадини берсин !
Boltayev Dilmurod
12/08/2023 07:56
Ikki yildan beri ko'rsatib turgan o'yini yo'q yana Shomurodov
Farhod Ziyayev
11/08/2023 23:31
Шомуродов жуда салохиятли хужумчи! Омадини берсин!
&
jamolidin
12/08/2023 13:46
uwa italyalik ekispirtmish uzini momosi nimadaligini etib bera olmaydiyu qanday birovni momosini etib beriw mumkin
&
Бахриддин М.З.
11/08/2023 22:19
Камчиликлари: майдонни кўра билмайди, тўп билан ўйнай олмайди, тупни шерикларига тўғри ошира олмайди, дарвоза нишонга ола олмайди.
Урган голлари таваккал тепилган тўплардир. Қисқаси ўйини йўқ таваккалчи ўйинчи, артист
&
Бахриддин М.З.
11/08/2023 22:20
Нормалний тренер 5 минут хам ўйнатмайди