"Жаҳон чемпионати U-20". Бугун Ўзбекистон ҳал қилувчи беллашувда майдонга тушади. Рақиб - Гватемала терма жамоаси!
Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Унда вакилларимизга Гватемала жамоаси рақиблик қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан 27 майга ўтар кечаси 02:00 да старт олади. Беллашув "УзРепорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Маълумот ўрнида, айни пайтда ҳамюртларимиз 1 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди. Гватемала ҳали очко тўплай олгани йўқ.
Вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади. Кичик ҳисобдаги ғалаба биз учун қалтис, очко йўқотилиши эса ўта хатарли бўлади.
Фикрлар