Жаҳон чемпионини Ла Лигада кутишяпти

ПСЖ плеймейкери Юлиан Дракслер фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришга тайёргарлик кўрмоқда.

27 ёшли германиялик футболчини “Севилья” ўз таркибига чорлаяпти. Испанлар ярим ҳимоячига узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.

Дракслернинг парижликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. ПСЖ ҳали янги битим ҳақида оғиз очгани йўқ. Бундан фойдаланишни мўлжаллаган “Севилья” тажрибали футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритмоқчи.

Юлианга испанлардан ташқари, “Арсенал”, “Герта”, “Зенит” ва “Лидс” каби клублар ҳам қизиқяпти.

“Барса” футболчилари Неймар учун маошидан воз кечган

Рамоснинг ўрнига зўр футболчи келади

“Реал” раҳбари бир шарт эвазига Рамосга жавоб бериб юборишга тайёр

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!