Жалолиддин Машарипов: Австралия билан орамизда катта фарқ бор, деб ўйламайман. Фақат...

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Жалолиддин Машарипов иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Австралия билан ўйин муҳим ўйин эди. Шу пайтгача уларга ҳаттоки гол урмаган эди. Бугун шундай ноҳун анъанага барҳам бердик. Биз яна қўшишимиз мумкин эди. Мураббий айтганидек кўрсатмаларни бажардик.

Тўғри бизни қўллаб тургани кўплаб мухлислар стадионга келган. Бундан ташқари Ўзбекистонда ҳам 36 миллион халқимиз қўллаб туришибди. Мухлислар бизни танқид қилса ҳам буни тўғри тушунишимиз керак. Бундан тўғри хулоса чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим. Бизни нафақат Ўзбекистондан балки чет давлатларида юрган ҳамюртларимиз қўллаб туришибди, уларга раҳмат айтамиз.

Австралиялик футболчилар билан фарқимиз? Ҳиндистон билан учрашувни ҳам осон кечди дейиш мумкин. Улар ҳам тўпни яхши назорат қилганди. Бу билан нима демоқчиман, ҳозир номлар футбол ўйнамаяпти. Мураббийнинг айтганини қилса натижага эришади. Катта ютуқларимиз олдинда. Ҳиндистоннинг ўйини шаклланган. Лекин биз тўп назоратида устунмиз. Жисмоний ҳолат устида ишласак, энг яхши терма жамоалардан биримиз деб айта оламан. Шунинг учун Австралия билан орамизда катта фарқ бор деб ўйламайман, - деди Жалолиддин Машарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!