Жалолиддин Машарипов Серхио Рамос билан бир жамоада ўйнаши мумкин (Фото)
"Реал" клуби сардорининг охирги пайтларда жамоани тарк этиши борасида хабарлар тинмаяпти. Ҳимоячи "Қироллик клуби" билан шартномасини узайтирмагани ҳам гап-сўзларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Шундай хабарлар ортидан эътиборни тортадиган маълумот тарқалди. Саудия Арабистонининг "Goal" нашри твиттердаги саҳифасида "Биз испаниялик Серхио Рамосни Саудия Арабистони лигасининг футболкасида кўришимиз мумкинми?" дея савол билан мурожаат қилди ва ҳимоячини мамлакат жамоаларидан бирига ўтиш имкониятларини чамалади. Унга кўра, испаниялик футболчи Жалолиддин Машариповни трансфер қилган "Ал-Насср", "Ал-Иттиҳод", "Ал-Аҳли" ёки "Ал-Ҳилол" клубларидан бирига йўл олиш эҳтимоли ҳақида ёзди.
Нашр ҳимоячи "Реал" билан шартномани узайтирмаганидан келиб чиқиб шундай фикр билдирган. Қолаверса, трансфер келаси йили ёзда амалга ошиши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинган ва юқоридаги жамоалар ҳимоядаги бўшлиқ тўлдирилиши борасида ҳам мулоҳаза юритган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" январь ойининг охирида Машариповни "Пахтакор"дан трансфер қилди ва ҳамюртимизни маълум сабабга кўра, БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" жамоасига 5 ойга ижарага берди.
Фикрлар