“Жалолиддиновни нега кетказишганини Кикнадзедан сўранг!”

Жасур Жалолиддиновнинг “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” жамоасига трансфер қилинишида бош бўлган Юрий Белоус “темирйўлчилар”нинг легионер футболчини Россия премьер-лигаси қайдномасидан чиқарганига ўз муносабатини билдирди.

- “Локомотив” легионерларга қўйилган лимит туфайли Жасур Жалолиддиновни рўйхатдан чиқарди. Футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Уларнинг режаси қандай? Менимча, уни ижарага бериб, кейинги ўқув-машғулот йиғинларига қайтариш. Аниғини эса, клуб президенти Василий Кикнадзедан сўрайсизлар, - деди Юрий Белоус.

Жасур Жалолиддинов “Локомотив” билан беш йиллик шартномага эга. 18 ёши футболчи премьер-лига учрашувларидан иккитасида захирада ўтирган бўлса-да, ўйинга туширилмади.

Айни пайтда Жасур Жалолиддинов Тошкентга қайтиб, ижара асосида “Бунёдкор”да тўп суриши кутилмоқда.

Жалолиддиновнинг борар манзили ва “Локо”га қачон қайтиши аниқ бўлди

“Жалолиддинов “Локо” кўрсатаётган футболга ярамайди!”

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!