Жалоловнинг ғалабаси “ҳаққоний” бўлмадими?
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг марказий учрашувларидан бири чорак финал босқичига тўғри келди.
Ўта оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг қозоғистонлик Қамшибек Кункабаевга қарши ўтказган жанги бокс олами мутахассислари ва мухлислари эътибор марказида бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Жангда ўзбек боксчиси ҳар томонлама устунлик қилди. Қозоғистон терма жамоаси мураббийлари танлаган тактика Жалоловга қарши иш бермади. Баҳодир бутун учрашув давомида назорат ва устунликни ўз томонида ушлаб турди. Ҳамюртимиз бўй-бастидаги устунликдан унумли фойдаланиб, рақибининг имкониятларини чеклаб қўйди.
Ҳозир кўплаб экспертлар ушбу жанг таҳлилини ўтказиб, ўз хулосаларини тақдим этмоқда. Жумладан, Россиянинг “Боевая провинция” ютуб канали ҳам Жалолов ва Кункабаев жангини таҳлили қилди. Бу канал экперти боксчиларнинг бўй-бастидаги фарқ катталигига эътибор қаратди.
- Менга жуссаси катта ва бўй-басти кичик жангчилар тўқнашуви ёқмайди, буни ҳалол тўқнашув, деб бўлмайди. Жалолов рақибига нисбатан бўйи анча баланд, жуссаси катта ва бақувват.
Уларнинг жанг олиб бориш усули деярли бир хил – масофани ушлаб жанг қилади. Шуниси аниқки, масофадан туриб жанг қилганда ўзбек боксчиси ўзидан жисмонан кичик бўлган рақибидан устунлик қилади.
Ўта оғир вазн тоифасида боксчиларнинг тана ўлчамлари жуда катта роль ўйнайди, - дейди “Боевая провинция” ютуб канали муаллифи.
Таъкидлаш лозимки, жаҳон чемпионати чорак финалидаги жангда Баҳодир Жалолов рақибини ҳаққоний мағлубиятга учратганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кункабаев жангдан кейин мағлубиятини тан олди. Баҳодирнинг гавда тузилишидаги устунликлари жангларда унга қўл келиши эмас бор гап.
Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев 2015 йилдан бери энг оғир вазн тоифасида ўзаро рақобатлашиб келади. Бошида устунлик қозоқ боксчиси томонида бўлган. Дастлабки тўртта жангдаги учтаси Кункабаев ғалабаси билан якунланган. Ўшанда ҳам уларнинг бўй-бастидаги фарқ ҳозиргидек эди. Бироқ, маҳорат ва тажрибасини мунтазам ошириб келаётган ўзбек боксчиси кейинги бешта жангнинг ҳаммасида рақибидан устун келди.
Кункабаев Жалоловга ютқазганидан кейин нималар деди?
Ўзбеклар чемпионларни “тўкиб” қўйди, кубаликлар “калтак” еди, қозоқ ва русларда йўқотиш!
Яна Баҳодир Жалолов ҳақида...
Жалолов: Биргаликда чемпионликка эришамиз!
Фикрлар