Жавоҳир Синдаров муҳим ва керакли ғалабани Аржунга қарши қўлга киритди
Шахмат бўйича энг нуфузли мусобақалардан бири “Tata Steel Chess 2026”нинг 11 тури ўз якунига етади.
Қувонарлиси, ҳамюртларимиз ижобий натижаларни қайд этиб, юртимиздаги шахмат иҳлосмандларини ҳурсанд қилишди. Даставвал Нодирбек қора доналарда мензбо Жорден ван Форестга қарши дуранг ўйнаб пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, Жавоҳир ҳиндистонлик Аржун Эригаисини мағлубиятга учратди.
Нақд беш ярим соат давом этган баҳсда Синдаров қора доналардан ҳистизтонлик гростместерга қарши ғалабаси орқали очколари сонини 7 тага етказиб, Нодирбек билан тенглашиб олди. таъкидлаш лозимки, партиянинг дастлабки соатларида ҳар икки шахматчи жуда тартибли ҳаракат қилди. Аммо Эригаисининг биргина кичик ҳатоси Жавоҳир учун етарли бўлди. Айниқса, шахматчиларда вақт кам қолганида Аржун бир неча маротаба ҳатоларга йўл қўйиб, ўйинни бой берди.
Демак, мусобақа сўнгида шахматчиларимизнинг очколар сони тенг бўлиб қолгудек бўлса, ўзаро ўйин дурранг бўлганлиги сабабли тай брекларда чампион аниқ бўлади. Лекин бу учун Нодирбек ва Жавоҳир олдиндаги 2 турда ҳам ижобий натижалар билан пешқадамликни сақлаб қолишлари керак бўлади.
Маълумот ўрнида, Жавоҳир Синдаров бу турнир доирасида ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона ўйинчи бўлиб турибди. У 11 та баҳсда 8 та дуранг ва 3 та ғалабани қайд этди.
Фикрлар