Жазо Роналдунинг қилмишига яраша бўлди!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Тоттенхэм” билан бўлган баҳсда захирадан майдонга тушишдан бош тортиб, стадиондан кетиб қолган Криштиану Роналдуга санкция қўллади.

Унга кўра, 37 ёшли футболчининг икки ҳафталик маоши кесиб ташланади. Бу сумма 887 минг еврони ташкил қилмоқда, деб хабар тарқатди Manchester Evening News нашри.

Таъкидлаш жоизки, Роналдунинг аввалги маоши каттароқ эди. Жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмагани учун португалиялик футболчининг даромади ҳам 25 фоизга пасайтирилган. Ҳозир тўпурарга ёзилаётган пул ҳафтасига 443,5 минг еврони ташкил қилади.

Манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг Роналдуни асосий таркибдан четлатган. Криштиану формасини ушлаб туриш учун индивидуал тарзда машғулот ўтамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!