ЖЧ-2018: Ҳамюртимиз Колумбия - Англия учрашувида ишлайди

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон биринчи марта бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссаридан иборат тўлиқ таркибда ташриф буюраётгани хақида маълумот бериб ўтган эдик.

Ўзбекистонлик ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Аблуллаев шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Португалия – Марокаш беллашувида ишлагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Эндиликда у 1/8 финалдан ўрин олган Колумбия - Англия учрашувига ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинланди. 

Ушбу ўйин 3 июль куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. Колумбия - Англия учрашувини АҚШ мамлакатидан ташриф буюрган Марк Гейгер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!