ЖЧ-2022. Иккинчи турда пенальти қайтарган Шченсний сейвлар бўйича рекорд ўрнатди

Польша терма жамоаси дарвозабони Войцех Шченсний бу ЖЧда сейвлар сони бўйича етакчига айланди. Саудия Арабистонига қарши ўйинда (2:0) посбон саудияликларнинг 5 та зарбасини, жумладан, Ал-Довсарийнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди. Мексикага қарши ўйинда эса у тўртта зарбани зарарсизлантирганди.

32 ёшли польякнинг мазкур натижаси бу мундиалда энг яхшиси бўлиб турибди. Иккала бахсда хам Шченсний дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Польша охирги турда Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув хуштаги 30 ноябрь куни соат 00:00 да чалинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!