ЖЧ саралаши. Жанубий Корея Эронни мағлуб этиб, 1-ўринга чиқиб олди
ЖЧ-2022 Осиё минтақаси саралаш босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Эрон учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Баҳсда илк голни "Тоттенхэм" футболчиси Сон Хын Мин киритган бўлса, иккинчи гол Ким Йонг-Гвон ҳисобига ёзиб қўйилди.
Шу тариқа, кореяликлар очколари сонини 23 тага етказиб, 1-поғонага кўтарилиб олди. Эрон терма жамоаси ҳисобида 22 очко мавжуд. Форслар айни пайт 2-ўринни банд этган.
Фикрлар