Жеко

Римнинг "Рома" клуби Италия А Серияси 22-тури доирасида "Сассуоло"га мағлуб бўлди.

Римликлар сафида Эдин Жеко киритилган икки голни бирига муаллифлик қилиб, голлар сони бўйича римликлар таркибидаги 100-довонга ётиб борди.

Шу тарика босниялик ҳужумчи клуб тарихида 100 ва ундан ортиқ гол киритган еттинчи футболчига айланди. Жекогача бундай натижани Винченцо Монтелла (102 мяча), Педро Манфредини (104), Родольфо Волк (106), Амадео Амадеи (111), Роберто Пруццо (138) и Франческо Тотти (307) киритган эди.

Жорий мавсумда Жеко А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол киритишни уддалади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар