"Женоа" бош мураббийи "Милан"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

"Женоа" устози Роналдо Маран Италия чемпионати 12-тури "Милан"га қарши (2:2) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизни натижа қониқтирмади, шунинг учун жаҳлимиз чиқди. Буни яхши қабул қилиш керак, чунки кўпроғини хоҳлаяпмиз. Ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, бироқ уддалай олмадик. "Милан" тўққиз ойдан буён мағлуб бўлмаяпти, улар буни яна бир бор исботлашди.

Жамоавий ўйин кўрсатишни бошлаганимиз яхши бўлди, энди бир очко учун эмас уч очкони қўлга киритиш учун ўйнаймиз.

Аста секин камчиликларни тўғрилаяпмиз, "Женоа" янада хавфли клубга айланиши керак, улар масъулиятни ҳис қилишмоқда, аммо бизга натижа ҳам жуда зарур. Ҳужум ташкил қилишда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилишни йўлга қўймоқчиман, аммо бунинг учун йигитларни ўзига бўлган ишончини орттиришим керак бўлади.

Оғир дамларни бошдан ўтказдик. Аммо сўнгги натижалардан сўнг ўзимизни эркинроқ ҳис қиляпмиз. Жадвалдаги ҳолатимизга эътибор қилмасдан, фақат ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак.

Стефано Пиолини ҳурмат қиламан, биз у билан дўстмиз. У энг яхши мураббийлардан бири. Стефанога менинг жамоамдан бошқа қолган баҳсларда ўз ишини уддалай олса хурсанд бўламан", - дейди Маран.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
17/12/2020 18:33
Бу Роланда Маран қандай қилиб шогирдларига мотивация берар экан ? Бечора доим тушкун кайфиятда.
&
Liverpool fan
17/12/2020 17:52
Элдорни постоянна основная составда туширсанг ютасан Маран