"Женоа" ҳужумчисининг отаси "Рома" қароргоҳида жанжал кўтарди

"Женоа" ҳужумчиси Жанлука Скамаккининг отаси "Рома" қароргоҳида тартибсизлик уюштирди.

Football Italia нашрининг хабар беришича, “Сассуоло” футболкасини кийган ва қўлида темир арматура билан қуролланган эркак “Рома” қароргоҳи автотураргоҳига кириб, клуб спорт директори Тиаго Пинтога тегишли бўлган бир нечта машинага зарар етказган.

Кейин у ёшлар жамоаси машғулот олиб бораётган майдонга йўл олган. Воқеага гувоҳ бўлганлар ушбу ҳолатдан ҳайратга тушишган. Полиция ходимлари бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб келган ва ёнида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган одамни ҳибсга олган.

Кейинчалик ўтказилган суруштирувлар давомида у "Рома"нинг собиқ футболчиси Жанлука Скамакканинг отаси эканлиги аниқланган. (Скамакка 2012-2015 йилларда “Рома” ёшлар жамоасида ўйнаган).

Ҳозирча футболчининг отаси нима сабабдан ушбу ишга қўл ургани маълум қилинмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!