Жо Харт янги мавсумни "Вест Хэм"да бошлаши мумкин

Ҳуқуқий жиҳатдан "Манчестер Сити"га тегишли бўлган дарвозабон Жо Харт янги мавсумни Лондоннинг "Вест Хэм" клубида бошлаши мумкин.

Тарқатилган хабарларга қараганда "болғачилар" 30 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини "шаҳарликлар"дан ижарага олишмоқчи. 

Маълумот учун, Харт якунланган мавсумни "Торино" сафида ижара асосида ўтказган эди. У А Сериянинг 36та учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 62та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!