Жоау Фелиш “Барса” ва “Атлетико” ўртасидаги фарқни ажратиб берди

“Атлетико”нинг португалиялик легионери Жоау Феликс жорий мавсумни ижара асосида “Барселона”да ўтказмоқда.

Ҳужумкор футболчи Мадрид  ва Каталония клублари ўртасидаги фарқ ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Барселона” ва “Атлетико” ўртасидаги фарқ яққол кўриниб туради. Бу ўйин борасида ва клублар фаолиятида намоён бўлади. “Барселона” футболни умуман бошқача ўйнайди. Лекин бу қайсидир жамоа яхши ёки ёмон, деган хулосани бермайди.

Шуниси аниқки, “Барселона”нинг ўйин услуби менга кўпроқ мос келади ва шу боис, бу жамоа мен ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман, - деди Жоау Феликс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!