Жозе Моуриньо: Ло Челсьо бунга муносиб

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "шпорлар" сафида ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсони сотиб олиш ниятидалигини айтиб ўтди.

"У бунга муносиб деб ҳисоблайман. Ло Чельсо клуб уни сотиб олиши учун барчасини бажарди. У жуда яхши шогирд.

Сўнгги вақтларда у жуда яхши ўйнамоқда. Жовани биз нима хоҳлаётганимизни жуда яхши тушунди ва барчасини тўғри бажарди", - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, шартнома бўйича лондонликлар "Бетис"нинг 23 ёшли аргентиналик футболчисини қишда 32 миллион еврога сотиб олишлари мумкин. Агар инглиз клуби раҳбарияти бу ишни ёзгача амалга оширмаса, унда улар учун трансфер 40 миллион еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!