Жозе Моуриньо: Ван Дейк ва Эриксен ўйин тақдирини ҳал қилишади
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо эртага "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Агар ҳар иккала жамоадан биттадан футболчи ғолиб бўлиши керак бўлса, мен "Ливерпул"дан Виржил Ван Дейкни, "Тоттенхэм"дан эса Кристиан Эриксенни танлаган бўлардим. Чунки, айнан мана шу футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилишади.
Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишга ишон билан майдонга чиқади. Ҳар иккала жамоа ҳам ўзига ишонади”, - дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар