Жуд Беллингем ўзидан зўр футболчи борлигини айтди

Ёзда “Реал”га трансфер қилинган Жуд Беллингем мадридликларнинг етакчи ўйинчисига айланди. 20 ёшли англиялик ўйинчи “топ-5” чемпионатлари ярим ҳимоячилари орасида энг юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда.

Беллингем жорий мавсумда барча турнирларда саккизта гол уриб, учта ассист қайд этди ва бу ярим ҳимоячилар ўртасида энг яхши натижа ҳисобланади.

Жуд Беллингем ўз жамоадоши Винисиус Жуниорни энг зўр футболчилардан эканини алоҳида таъкидлади.

- Винисиус – беқиёс футболчи. Мен уни дунёдаги энг зўр ўйинчилардан, деб биламан. У билан ўйнасам, ҳамма нарса осон кечади. Тўғрисини айтсам, у мен учун дунёдаги энг зўр футболчи, - деди Жуд Беллингем.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!