Кабо-Верде янгиланмайдиган рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кабо-Верде терма жамоаси жаҳон чемпионати тарихига кирди: жамоа 1/16 финалга йўл олиб, мундиал плей-офф босқичига чиққан энг кам аҳолига эга мамлакат сифатида қайд этилди.

Аҳолиси тахминан 525 минг кишини ташкил этувчи ушбу орол мамлакати шу тариқа рекорд ўрнатди. Илгари жаҳон чемпионатларида аҳолиси бундан ҳам кам бўлган Исландия (370 минг) ва Кюрасао (160 минг) иштирок этган, аммо бу терма жамоалар гуруҳ босқичидан чиқишга муваффақ бўлмаган эди.

Қизиғи шундаки, Кабо-Верде гуруҳ босқичида бирор марта ғалаба қозонмади: жамоа уч ўйиннинг барчасини дуранг билан якунлади. Шунга қарамай, тўплар нисбати ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобига 1/16 финалга йўлланма қўлга киритди. 

Охирги турда Бриту Лейтана шогирдлари Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, голсиз дуранг (0:0) қайд этди.

Кабо-Верде тарихида илк бор жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этмоқда ва дебютнинг ўзидаёқ плей-оффга чиқишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!