“Кальяри” Шомуродов ва етти ўйинчи билан хайрлашди

А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри” ФИФА кунлари муносабати билан бир гуруҳ футболчиси билан вақтинча хайрлашганини маълум қилди.

- “Кальяри”нинг саккиз нафар  футболчилари жаҳон чемпионати саралаш, Европа чемпионати плей-оффи ва бир неча ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун ўз мамлакатлари терма жамоаларидан таклиф олган.

Элдор Шомуродов 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида иккита ўйин ўтказиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чорлов олди.

Пантелис Хацидиакос Европа чемпионатига чиқиш йўлланмасини берувчи плей-офф учрашувларида Греция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Жанлука Лападула, Найтан Нандез, Антуан Мукумбу ва Адам Оберт мос равишда Перу, Уругвай, Конго Республикаси ва Словакия терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кутилмоқда.

Маттео Прати ва Гаэтано Ористанио каби ёш ўйинчилар Италия U21 терма жамоасига чақиртирилган ва улар 21 ёшгача футболчилар иштирокидаги Европа чемпионати саралаши доирасида иккита муҳим учрашувда қатнашади, - деб баёнот берди “Кальяри” клуби  матбуот хизмати ўз расмий сайти орқали.

“Кальяри” футболчилари иштирок этадиган ўйинлар тақвими ва рақиблар қуйидагича келтирилган:

Адам Оберт (Словакия)

Ўртоқлик учрашуви

23 март Словакия - Австрия

26 март Норвегия - Словакия.

Гаэтано Ористанио (Италия U21)

Маттео Прати (Италия U21)

Европа чемпионати саралаши U21

22 март Италия U21 – Латвия U21

26 март Италия U21 – Туркия U21.

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)

Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари

21 март Гонконг - Ўзбекистон

26 март Ўзбекистон – Гонконг.

Жанлука Лападула (Перу)

Ўртоқлик учрашуви

23 март Перу - Никарагуа

27 март  Перу - Доминикан Республикаси.

Пантелис Хацидиакос (Греция)

Европа чемпионати саралаш учрашуви

21 март  Греция - Козоғистон

Антуан Макумбу (Конго)

Ўртоқлик учрашуви

25 март Габон – Конго

Найтан Нандес (Уругвай)

Ўртоқлик учрашуви

23 март Басклар мамлакати – Уругвай

26 март Кот-д'Ивуар – Уругвай.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Туркманистон ва Эрон терма жамоаларига қарши майдонга тушган эди.

Декабрда оғир жароҳат олган 28 ёшли ҳужумчимиз Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида Сречко Катанец жамоасига ёрдам бера олмади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. У халқаро миқёсда дами 68 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган ва ўн марта голли пас узатган.

Ҳусанов ишончни оқлагани учун “Ланс” бу мамлакатдан яна бир легионер оладиган бўлди

 

Европадаги легионерлар рейтингига Шомуродов ҳам киритилди

Файзуллаев ЦСКАда асосий таркибдаги жойидан айрилдими?

Раньери бир гап билан Шомуродовни ўзгартириб юборди. Мураббий нима деганди?

Шомуродовнинг ноёб хислати эътироф этилди

А Серия: Шомуродов ва рўза тутаётган юлдузлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!