Европадаги легионерлар рейтингига Шомуродов ҳам киритилди
Нуфузли transfermarkt.world портали футболчиларнинг трансфер суммасига оид турли рейтингларни тузиш ва эълон қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Ушбу ташкилот экспертлари собиқ Иттифоқ ҳудудидан етишиб чиққан ва айни пайтда Европа лигаларида тўп тепаётган футболчиларнинг рейтингларини эълон қилди.
Кучли бешлик чемпионатларига кирувчи – Италия А Сериясида ўйнаётган собиқ Иттифоқ мамлакатлари вакилларидан энг қимматбаҳо ўйинчи сифатида амалдаги чемпион – “Наполи” ҳужумкор футболчиси Хвича Кварацхелия пешқадамлик қилмоқда.
Грузиялик юлдузнинг бугунги кундаги трансфер суммаси 80 миллион еврони ташкил қилмоқда. Хвича Италияга Россия чемпионатидан йўл олган.
Кучли учликка “Женоа”да ўйнаётган украиналик Руслан Малиновский ва “Аталанта”нинг россиялик легионери Алексей Миранчук қайд этилди. Малиновский ҳозир 10 миллион, Алексей 9 миллион еврога баҳоланмоқда.
Бу мавсум чемпионликка даъвогарлик қилаётган “Интер”нинг арманистонлик легионери Генрих Мхитарян 6 миллион евролик трансфер суммаси билан тўртинчи ўринга жойлаштиришди.
Ўз даврида transfermarkt.world порталидаги энг юқори кўрсаткичи 14 миллион еврогача кўтарилган Элдор Шомуродов бу гал рейтингда бешинчи ўринда қайд этилган. “Кальяри”да эндигина ишлари юриша бошлаган легионеримиз аввалги икки мавсумни бўш ўтказгани боис нархи 5 миллион еврогача пасайган эди.
Шунингдек, рейтингга “Торино”дан грузиялик Саба Созонов ва литвалик Гвидас Гинейтис, “Эмполи”дан украиналик Виктор Коваленко ва грузиялик Саба Гогличидзе, “Фрозиноне”дан грузиялик Гиорги Квернадзе киритилган.
Шунингдек, transfermarkt.world портали мутахассислари Туркиян Суперлигасида ўйнаётган собиқ Иттифоқ ҳудудидан етишиб чиққан футболчиларнинг трансфер нархлари бўйича рейтингини ҳам тузиб чиқди.
Унга кўра, биринчи ўринда “Бешиктош” шарафини ҳимоя қилаётган Бахтиёр Зайнутдинов қайд этилган. Асл миллати ўзбек бўлган қозоғистонлик чарм тўп устасининг трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил қилмоқда. Зайнутдинов Марказий Осиё мамлакатларининг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади.
Ушбу рейтинг ўнлигига Туркия клубларида тўп тепаётган уч нафар футболчимизнинг барчаси киритилди. “Фотиҳ Карагюмрюк” сафидаги фаолиятини якунлаб, бошқа турк клуби – “Кайсериспор”дан қўним топган Отабек Шукуров рейтингда иккинчи поғонада қайд этилган. Тажрибали ярим ҳимоячи 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Ризеспор” жамоасида ўйнаб келаётган Ҳусниддин Алиқулов 1,2 миллион евро нарх билан тўртинчи поғонада қайд этилган.
Қатардаги Осиё кубогидан кейин “Сивасспор” таркибига қўшилган Азизбек Турғунбоев рейтингда олтинчи қаторга жойлаштирилди. 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери 950 минг еврони ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, кучли ўнликка “Хатайспор”дан озарбайжонлик Ренат Дадашов, грузиялик Григори Абуджания, “Адана Демирспор”дан қозоғистонлик Абат Аймбетов, озарбайжонлик Шаҳрудин Магомедалиев, “Галатасарой” ёшлар жамоасидан қирғизистонлик Бекназ Алмазбеков ва “Истанбулспор”дан литвалик Модестас Воробьёвас киритилган.
Файзуллаев “гапи”га жавоб берди
“Ланс” Ҳусановни кузатиб қўяди
Файзуллаев ЦСКАда асосий таркибдаги жойидан айрилдими?
Раньери бир гап билан Шомуродовни ўзгартириб юборди. Мураббий нима деганди?
Фикрлар