Камбэк амалга оширган "Милан" плей-оффга йўл олди!

Европа Лигаси 5-тур ўйинлар ўтказилмоқда. "Милан" жамоаси ўз уйида "Селтик"ни қабул қилди ва ирода кўрсатиб, ғалабага эришди. Якуний ҳисоб: 4:2.

Ўйиндаги ҳисоб 7-дақиқада Том Рогич томонидан киритилган бўлса, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Эдуар ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Бироқ "россонерилар" ўзида куч топа олди ва биринчи бўлимдаёқ тарози паллаларини тенглаштирди.

Чалханўглу ва Кастильехо катта саҳнага чиқди. Иккинчи таймда ҳам худди шундай фаолликни давом эттирган Пиоли шогирдлари ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 50-дақиқада жамоасининг 3-голини урган Хауге Браим Диас томонидан киритилган голга ассист амалга оширди.

Ушбу ғалабадан сўнг миланликлар 10 очко тўплаган ҳолда, "H" гуруҳидан кейинги босқичга йўл олди. Шунингдек, "Лилль" клуби ҳам ушбу вазифани уддалади. Фақатгина 6-тур пешқадам номига ойдинлик киритиб беради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Ўйин сўнгини "Селтик" тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар вақтни охирига етказиб қўйиш учунгина югурмоқда.

  • 84'

    Лаксалтнинг узоқ бурчаккў берган зарбасини Тонали қайтариб қолди.

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Милан" ўйинга мантиқий нуқта қўйди!

    Хауге қанотда рақибларини алдаб ўтиб, шеригига тўп узатди. Браим тўпни дарвозабон устидан ошириб қўйди.

  • 79'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Милан" ҳужумига ранг-баранглик қўшди.

  • 77'

    "Россонерилар" марказда тўпни назорат қиляпти. Ҳатто, тўп рақиб жарима майдонидан дарвозабонгача қайтарилмоқда.

  • 74'

    Дарвозанинг тўққизлик бурчагига кириб кетаётган тўпни Доннарумма қайтариб қолди.

  • 72'

    Фримпонгга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Милан" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

  • 69'

    Шотландлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Ўйин тегш курашлар остида кечяпти.

  • 66'

    Рогич ўрнига Нитчам майдонга тушди.

  • 63'

    Фримпонг жарима майдони ичидан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 61'

    Хакан Чалҳагўглу ва Франк Кесси ўрнига Браим Диас ва Исмаиль Беннасер ўйинга қўшилади.

  • 58'

    Меҳмонлар ҳам бир-бир олдинга ўтиб турибди. Бироқ хафли зарбалардан дарак йўқ.

  • 55'

    Ғалаба қозонаётган миланликлар тўпни назорат қиляпти.

  • 53'

    Кастильехонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 50'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Милан" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    3 рақибини алдаб марказга юрган Хауге узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 48'

    Ребич жарима майдони ичида зарба йўллашга кечикди. Ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    "Милан" сафида ўзгариш: Раде Крунич ўрнига Сандро Тонали ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшилди.

  • 44'

    Кетма-кет икки бурчак тўпини ижро этган "Милан" якунда ҳеч нимага эриша олмади.

  • 42'

    "Россонерилар" қанотларни тез-тез алмаштириб, ранг-баранг ҳужумлар ташкиллаштиряпти.

  • 39'

    Диогу Далот узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ кетди.

  • 37'

    Чалханўглунинг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.

  • 36'

    Яна Кастильехога нисбатан қўполлик ишлатилди. Пиоли шогирдларида навбатдаги стандарт.

  • 34'

    Чалханўглу бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Дарвозабон уни қайтарди.

  • 33'

    Кастильехонинг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячи қайтарди.

  • 31'

    Мезбонларнинг "иштаҳа"си очилиб кетди. Улар тинмай олдинга ўтяпти.

  • 28'

    Тео жарима майдонига тўп оширди. Ҳимоячилар бу сафар тўпни узоқлаштирди.

  • 26'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Россонерилар" дарҳол ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.

    Жарима майдонига узатилган тўпни Ребич шеригига қолдирди. Кастильехонинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Милан" ҳисобни қисқартирди!

    Жарима тўпини Чалханўглу қойилмақом тарзда ижро этиб,дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 23'

    Жарима майдони яқинида Ребичга нисбатан қоида бузган Кристи огоҳлантирилди.

  • 21'

    Фримпонг йўллаган зарба ҳимоячидан қайтди.

  • 19'

    Доннарумма жамоасини голдан сақлаб қолди. У рақиби ҳужумчисини зарарсизлантира олди.

  • 16'

    Нил Леннон шогирдлари фаол ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 14'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Селтик" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Эдуар тўпни Доннарумманинг устидан ошириб юборди.

  • 13'

    Ҳисобда олдинда бораётган шотландлар ҳужум қилишда тўхтамаяпти. Бу сафар яқин масофадан йўлланган зарбани Доннарумма қайтаришга эришди.

  • 12'

    Алессио Романьоли майдонга тушди. У жароҳат олган Кьерни алмаштирди.

  • 11'

    Симон Кьер жароҳат олди.

  • 9'

    Рогичнинг навбатдаги зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 7'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Селтик" ҳисобни очди!

    Круничнинг қўпол хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Рогич дарвозага аниқ зарба йўллади.

  • 5'

    Чалханўглу бурчакдан тўп узатди. Шериклари унга ета олмади.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан мезбонлар фаол ҳужумга ўтяпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!