Камида саккиз футболчи ҳайдалади
Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида “Астон Вилла” ўз майдонида “Тоттенхэм”дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди.
Жамоа бош мураббийи Стивен Жеррард ҳозирги шогирдлари билан узоққа бора олмаслигини англаб етган кўринади. Ёш мураббий ёзги трансферлар вақтида асосий таркибнинг саккиз ўйинчиси билан хайрлашишга тайёр.
Кетадиганлар рўйхатига жамоа юлдузи Дэнни Ингс ҳам киритилди. Қолган ўйинчиларнинг номи ошкор қилинмаяпти.
Жеррард “Барселона”дан ижарага олинган Филиппе Коутиньони ёзда тўлиқ жамоада олиб қолишга ҳаракат қилади. Шуниндек, “Астон Вилла” устози “Ливерпуль” ҳимоячиси Жо Гомесга ҳам харидор бўлади.
Фикрлар