Канада бош мураббийи йирик мағлубият сабабларини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Канада терма жамоасининг бош мураббийи Жесси Марш жаҳон чемпионати 1/8 финалида Марокашга қарши ўйинда (0:3) қайд этилган мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

- Рақиб бир неча вазиятдан бизга нисбатан яхшироқ фойдаланди, аммо гап интенсивлик етишмаслигида эмас. Улар ҳужумларни якунлаш босқичида бир оз юқори маҳорат кўрсатди, биз эса ҳал қилувчи дақиқаларда ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланиш учун етарли усталик намойиш эта олмадик.

Бироқ ўйинга режа, футболни тушунишимиз ва шу йигитлар гуруҳининг ўз кучига ишонган ҳолда, қўрқмай олдинга интилиши, узоқ вақт мағлубият кўрмаган кучли рақибга кураш таклиф қилиши ва уни имкониятлари чегарасида ўйнашга мажбур қилиши ҳақида гапирадиган бўлсак — биринчи бўлимда ва иккинчи тайм бошида биз анча устун эдик. 

Ҳаммасини рақиб ҳисобни очган ўша эпизод ҳал қилди…

Биринчи таймда майдондаги барча 11 футболчи ажойиб ўйин намойиш этди. Фақат ҳисобни очиш учун бизга бир оз омад етишмади, кейин эса майда-чуйда деталлар барча нарсани ҳал қилди. Аммо мухлисларимиз учун бу жамоадан фахрланиш учун катта сабаб — у доимо жасорат билан ўйнайди, олдинга интилади ва майдонга ғалаба қозониш истаги билан тушади, — дея Маршнинг сўзларини ФИФА сайти келтиради.

Марокаш 1/4 финалда Францияга қарши майдонга тушади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!