Канчельскис хайрлашув мактубини ёзди. Энди "Навбаҳор"ни ким бошқаради?

"Навбаҳор" клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис жамоадаги фаолияти якунига етгани боис мухлисларга хайрлашув мактубини ёзди. Россиялик мутахассис юртида ишини давом эттиради.

4191555854720

Аммо ҳали мураббий ва клуб ўртасида шартномани бекор қилиш ишлари якунланмаган, бу бўйича музокаралар якуний босқичда. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "лочинлар"ни ҳозирча ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов бошқариб туради. Агар натижалар ижобий кўриниш олса, Нўъмон Ҳасанов билан шартномани узайтирилиши мумкин.

Самвел Бабаян "Навбаҳор" клуби бош мураббийлигига асосий номзод

4181568557767_1

Олдинроқ, сайтимиз орқали Самвел Бабаян "Навбаҳор" клуби бош мураббийига асосий номзод эканлигини маълум қилгандик. Ушбу мураббий Хитой биринчи лигасида иштирок этувчи "Чанчунь Ятай" жамоаси билан ўртадаги шартномани яқиндагина бекор қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!