Каратэчимиз Туркияда шоҳсупага кўтарилди

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида каратэ спорт тури бўйича "Босфорус" кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда 16 давлатдан келган 700 нафардан ортиқ каратэчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси аъзолари муносиб ҳимоя қилди.

Мусобақада наманганлик мураббий Аюбхон Тошбоевнинг икки шогирди мусобақада муносиб иштирок этди. Унда -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ахрорбек Низомбоев финалга қадар барча рақибарини мағлубиятга учратиб фаҳрли иккинчи ўринни эгаллади.

Мазкур вазн тоифасида биринчи ўрин туркияклик каратэчига насиб этган бўлса Россия терма жамоаси аъзоси учинчи ўрин билан кифояланди. 

photo_2019-03-10_16-49-23 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!