Каролина Плишкова ҳам ғалаба қозонди
Ads

"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг биринчи даврасида чехиялик Каролина Плишкова ғалаба қозонди.

Мазкур босқичда Каролина ҳамюрти Каролина Мухова билан Мельбурн шаҳрида ўйин ўтказиб, якунда 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Australian Open" мусобақсининг иккинчи даврасида Плишкова америкалик Мэдисон Бренгл ёки япониялик Мисаки Доига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Минбар

Барча блоглар