Каролина Плишкова ҳам тўхтади
Ads

Чехиялик Каролина Плишкова "BNP Paribas Open" турнирининг чорак финал учрашувида кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.

Каролина мазкур босқичда швейцариялик Белинде Бенчичга қарши кортга чиқиб, якунда 3:6, 6:4, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалида Бенчич америкалик Винус Уильямс ёки германиялик Анжелик Кербер билан рақобатлашади.