"Катта дубулға" мусобақаси. Никита Рафалович чорак финалда!

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида Катта дубулға мусобақаси баҳслари бошланди.

-80кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Никита Рафалович 1/8 финалда хитойлик Ким Занг билан жанг қилди. Кескин ўтган баҳсда ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди.

Энди Никита ярим финалга чиқиш учун иорданиялик Солиҳ Эл Шарабати билан кураш олиб боради.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!