Катта футболчилар ПСЖдан кетиши керак!

Бир пайтлар "Ливерпуль" ва "Реал"да ўйнаган англиялик собиқ футболчи Стив Макманаман Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида курашни тўхтатган ПСЖнинг келажагига ишонмаяпти. Унинг сўзларига кўра, жамоада айрим футболчиларнинг ёши ўтиб қолган ва уларни ёшартириш керак.

“ПСЖ келаси мавсум ҳам яхшиланмайди. Месси бир ёшга катта бўлади, Серхио Рамос ҳам. Неймарнинг жароҳатлардан боши чиқмаяпти. Маркиньос ҳам касалхонада. Нимадир ўзгариши керак, катта ўйинчилар кетиши керак, мураббий ҳам”, - деди Стив Макманаман BT Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!